Линклар

logo-print

Америкалик аскарлар ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Кунар вилоятида жангарилар билан рўй берган тўқнашувда америкалик тўққиз аскар нобуд бўлди.

НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги баёнотига кўра, жангарилар якшанба куни вилоятдаги халқаро кучлар постига ҳужум қилган. Халқаро кучлар матбуот котиби жангарилар хуружини аввалдан пухта ўйланган амалиёт, дея баҳолади. Унинг айтишича, бир неча соат давом этган отишмадан сўнг оғир талафот кўрган жангарилар чекинишга мажбур бўлган.

Жорий йил давомида Афғонистонда “Толибон” жангарилари томонидан содир этилаётган ҳужумлар кўлами ўтган йилга қараганда анча кўпайган.
XS
SM
MD
LG