Линклар

logo-print

Айблов эълон қилинди


Туркияда 80дан зиёд шахсга мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга уриниш айби эълон қилинди.

Бу ҳақда маълум қилган Туркия бош прокурори Айкут Чингиз Энгин: “Жами 86 киши, жумладан, ҳибсда сақланаётган 48 шахсга қуролланган жиноий гуруҳларга уюшиш, террорчи ташкилотларга аъзо бўлиш ва ёрдам бериш ҳамда давлат тўнтариши амалга оширишга уриниш каби айблов эълон қилинди”,- деди.

Ҳозир бу шахслар исми ошкор этилмаган бўлса-да, Бош прокуратуранинг бу айблови ўтган ҳафта давомида икки собиқ генерал, бир қатор тадбиркор ва журналистларнинг ҳибсга олинишидан сўнг эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG