Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:32

“159нинг болалари”


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:Tx7P_Y7D6Q3mLM:http://ponauz.info/_nw/3/10189.jpg Бу ўринда гап Ўзбекистон жазо қонунининг 159-моддаси билан ваҳҳобий, ҳизбчи дея қамоққа олинганларнинг фарзандлари ҳақида кетмоқда. “159лар” тамғали болаларнинг ўзидан олдин боғчага, мактабга, маҳалла қўмитаси ва ҳарбий комиссарликка махсус мактуб тарзида етиб боради.

Бу болаларнинг умри қамоқхона эшиклари олдидаги навбатларда ўтади. Уларнинг егани заҳар заққум¸ эшитгани дарду ҳасрат. Бошини силашга бир меҳрибон қўл, бир оғиз ширин сўз нондай арзанда. Улар қалбидаги алам ва ўч туйғуси улар билан биргаликда улғаймоқда.

Етти йиллик қамоқ жазоси 7.5 йилга чўзилган маҳбус Умиджон Ҳожимуродовнинг онаси Жамила опа гапириб: “Ўғли 2,5 ëшлар атрофида эди. Қизи 4 ойлик эди. Мана, ҳозир ўғли 4-синфга ўтди, қизи биринчи синфни тугатди. Улар менинг қарамоғимда. Бизларнинг уйда ҳозирча эркак киши йўқ. Хўжайиним вафот этган. Бунга 22 йилдан ошди. Бу болалар иккита аëл билан ўсди. Уйда эркак киши бўлишини, ҳаттоки унинг қанақалигини тасаввур ҳам қилиша олмайди. Бизга қараб ўтиришади. Борганда дадасини кўришади, озгина эркаланган бўлишади. Ўртоқларини дадаси билан кўрганда эзилиб киришади”,- деди.

159-модда билан қамалган маҳкум онаси Жамила опа ўз набиралари моддий жиҳатдан қийналмасин, дея кўрпа қавиб сотади. Аммо бошқа бир маҳкумнинг онаси Фотима опа Муқадированинг қўли қисқа.

“Мана, ҳозир 7 та етимни боқиб ўтирибман. 5 таси ўқийди, 2 таси ҳали ëш. Мана, ҳозир ўлган Музаффар, деган ўғлимнинг боласига олиб берган оëқ кийим 1 ойга етмабди. Яна буларнинг ейиши бор, ичиши бор. Яна ўқув қуроли керак. Кечаги куни ўғлимнинг қизи онаси билан урушиб додлаяпти. “Нима деяпти? Айтганини қила қолсанглар нима бўлади?”, десам, “Ойи гўшт деяпти”, дейди. “Вой ойинг ўргилсин. Ҳозир отангларнинг қозонида ҳам гўшт қайнаëтгани йўқ. Борига шукур қилинглар”, дедим. Ëш бола нимани билади энди. Егиси келади. Ўтирибмиз шунақа қилиб”.

Наманганлик Аҳмаджон ака эл орасида “159нинг болалари”, дея ном чиқарган болаларнинг қаровчисиз қолиб ахлат титаëтгани, оч-яланғоч, тарбиядан мосуво қолаëтганини айтади.

159-модда билан айбланган маҳбуса аëллар тушиши биланоқ уларнинг эмизикли гўдаклари қўлидан олиниб етимхонага топширилади. Баъзан эса суд ажримига кўра, 159нинг болалари меҳрибонлик уйларига топширилади.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Дилором Исҳоқова назарида, 159-модда билан айбланганларнинг фарзандлари ҳам ташқи, ҳам ички босим остида яшайди.

“Болаларни ҳимоя қилиш кунида Самарқандга бориб бир-икки болани кўриб келдим. Бу иккита боланинг отаси 159 билан қамалган экан. Онаси Россияга ишлагани кетибди. Қариндошларига беришган экан улар: “Буларнинг отаси 159 билан қамалган. Бизларга ҳукуматдан гап тегади. Милициялар бизга кун бермайди” деб болаларни кўчага ҳайдашибди. Тожик миллатига мансуб етти ëт бегона аëл ана шу иккита болани олиб келиб боқиб ўтирибди”,- деди Д.Исҳоқова.

Унинг сўзларига кўра, бу болаларнинг умри қамоқхона эшиклари олдидаги навбатларда ўтади.. У бечораларнинг ҳаммасини қулоғи радиода. ББСни эшитишади, “Озодлик”ни эшитишади. Биронта одам чиққанмикин, ҳаммаси яхшимикин, қулоқлари динг бўлиб ўтиради. Эшик тиқ этса юраклари шиқ этади”.

Дилором опанинг гапларини наманганлик Аҳмаджон ака ҳам тасдқилайди.

- Албатта, аламзада бўлади. Отаси қамоқда, онаси кўчада, номига яхши сўзлар йўқ. Лекин гапира олмаса керак. Ичида қолиб кетади.

“159лар” тамғаси болаларнинг ўзидан олдин боғчага, мактабга, маҳалла қўмитаси ва ҳарбий комиссарликка махсус мактуб тарзида етиб боради.

- Қаерга боришса, айниқса, мактабларда, олий ўқув юртларида бу жуда ëмон қилинади. Армияга олинмайди. Уларнинг ўғиллари ҳеч қачон улар истаган ишга кира олмайди.

Дилором Исҳоқова назарида бу болалар қалбидаги алам ва ўч туйғуси улар билан биргаликда улғаймоқда.

“Булардаги алам ва нафрат оталарини кўрган кунлари учун эмас, ўз кўрган куни учун бўлган алам билан қўшилганда бу жуда катта бир нафратга айланади. Бу нафрат, албатта, биринчи навбатда милицияга ва МХХга қаратилган бўлади. Кейин эса ҳукуматга. Болалар бу кўргилигимизга қамоқхона айбдор, деб тушунишди. Катта бўлган сари улар ҳамма нарсани тушуна бошлайди.Улар бу кўргиликларига тизим айбдор эканини англашади”,- дейди Д.Исҳоқова.

Дилором Исҳоқовага сўзларига кўра, “159 болалари” калимаси Каримов даври яратган ибораларнинг энг даҳшатлисидир.
XS
SM
MD
LG