Линклар

logo-print

100 килограммдан ортиқ героин ушлаб қолинди


Тожикистон шимолидаги Чкаловск шаҳрида сўнгги йиллардаги энг катта миқдордаги наркотик модда - 100 килограммдан ортиқ героин қўлга олинди.

Сўғд вилояти ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, наркотикфурушликда гумон қилинган шахсларни тутиш тадбири бир неча соат давом этган. Тадбир давомида гумонланувчи шахслардан икки нафари ушланган, бири қочишга улгурган. Бу наркотик моддани Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали Россияга етказиш мўлжаллангани аниқланган.

Куни-кеча Тожикистон наркотикларга қарши курашиш халқаро конференциясининг доимий аъзолигига қабул қилинганди.
XS
SM
MD
LG