Линклар

Схеффер Россияни ўз мақомини бузаётганликда айблади


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер Россия Грузия ҳудудидаги можароларни бартараф этишдаги ўз тинчлик сақловчилик мақомига путур етказаётганини билдирди.

НАТО раҳбарининг бу баёноти яқинда Россия ҳарбий самолётларининг Грузия ҳудуди узра парвозидан сўнг эълон қилинди.

Россия томони бу парвоз расмий Тбилиси ва Цхинвали ўртасидаги зиддиятнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилганини маълум қилганди. Грузия эса Россия ҳаракатларини агрессия, дея баҳолади.

Шунингдек, НАТО бош котиби Россияни Грузия суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG