Линклар

Гунтанамодаги сўроқ жараёни тасвири Интернетга қўйилди


АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонаси маҳбусларидан бирининг суроқ қилиш жараёни акс этган видеоёзув илк бора Интернетга жойлаштирилди.

Бу видеони Интернетга америкалик ҳарбийни ўлдирганликда айбланиб айни пайтда Гуантаномода қамоқ жазосини ўтаётган Канада фуқароси Умар Хадранинг адвокатлари жойлаштирган.

Маълум бўлишича, Умар Хадра 2002 йилда Афғонистонда ҳибсга олинган.

Видео туширилган пайтда Хадра 16 ёшда бўлган. Унда ўсмир канадалик терговчиларга Афғонистонда қамоқда сақланган пайтда қийноққа солинганини айтиб, баданидаги яраларни намойиш этган.
XS
SM
MD
LG