Линклар

Турк қўшинлари ўнлаб жангарини ўлдирди


Туркия қўшинлари қўмондонлиги сўнгги беш кун давомида Сирнак вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиётлар оқибатида 22 курд жангариси ўлдирилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, бу амалиётлар давомида катта миқдорда қурол-яроғ ва портловчи моддалар мусодара қилинган.

Ироқ чегарасига яқин ҳудудда ўтказилган бу амалиётларда пиёда қўшинлардан ташқари ҳарбий вертолёт ва самолётлар ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG