Линклар

logo-print

Учрашувлар қолдирилди


Афғонистон ҳукумати келаси ой давомида Покистон расмийлари билан режалаштирилган бир нечта учрашувни номаълум муддатга қолдирди.

Бунга Кобул расмийларининг Афғонистондаги зўравонликларга Покистон хавфсизлик хизмати ходимлари алоқадор эканига оид баёнотлари сабаб бўлган.

Душанба куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакатда рўй бераётган зўравонликлар, жумладан, пойтахт Кобулдаги Ҳиндистон элчихонасига уюштирилган ҳужум учун Покистон махсус хизматларини айблаган эди.

Афғонистон ҳукуматининг янги баёнотига кўра, икки давлат ўртасида ўзаро ишонч қайта тикланмагунча, чегара муаммолари ҳамда иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликка оид музокараларни давом эттириш имконсиз.

Покистон томони Афғонистондаги зўравонликларга алоқаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG