Линклар

logo-print

Судан президенти халқаро судни тан олмайди


Судан ҳукумати Халқаро жиноят ишлари судининг мамлакат президентига қўйган инсониятга қарши жиноятлар содир этиш айбловларини рад этди.

Судан президенти Умар ал-Башир ўзига қўйилган айбловларнинг барчаси ёлғон эканини таъкидлаб: “Биз бошданоқ мазкур судни тан олмаслигимизни айтиб бўлганмиз. Судан бу суд юрисдикцияси остида эмас”,- деди.

Шунингдек, мамлакат вице президенти Али Усмон Таҳа ўз ҳукумати Дарфур минтақасида фаолият юритаётган инсонпарварлик ташкилотлари ходимлари хавфсизлиги таъминланишига кафолат бера олмаслигини маълум қилди.

Душанба куни Халқаро жиноят ишлари суди президент Умар ал-Баширни Дарфурда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаган эди.
Прокурор Луис Морено-Окимпо Умар ал-Баширни ҳибсга олиш учун ордер берилишини талаб қилганди.
XS
SM
MD
LG