Линклар

Ҳаво ҳужумида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди


Афғонистон расмийлари мамлакат жануби-ғарбида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида жангарилардан ташқари тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги Фарроҳ вилояти расмийлари иддаолари юзасидан текширув ўтказилаётганини билдирди.

Шунингдек, НАТО қўшинлари қўмондонлиги ҳам жорий ой бошида тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган ҳаво зарбалари юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG