Линклар

Муттақий Туркияга сафар қилади


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий 18 июль куни Туркияга сафар қилади.

Бу ҳақда маълум қилган Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожоннинг айтишича, Анқарадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият ҳам муҳокама қилинади.

Туркия расмийси ўтказилажак музокаралар Эрон ядровий дастури борасида расмий Теҳрон ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги тортишувга ечим бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG