Линклар

Учрашувда АҚШ вакили ҳам қатнашади


АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти расмийси илк бор Эрон ядровий дастури музокарачиси иштирокидаги учрашувда қатнашади.

Хабарларга кўра, АҚШ Давлат департаменти расмийси Уильям Бёрнс жорий ҳафтада Швейцарияда ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ҳамда Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия ва Германия расмийлари учрашувларида иштирок этади. Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий ҳам қатнашиши кутилаётган бу учрашувда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари Теҳронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга ишонтиришга яна бир бор уриниб кўради.

Маълум бўлишича, АҚШ расмийси Эрон ядровий дастури музокарачиси билан алоҳида учрашмайди. АҚШ ҳукумати Эрон уранни бойитиш ишларидан воз кечмагунча, бу давлат билан музокаралар курсисига ўтирмаслигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG