Линклар

Дивония назорати ироқликларга ўтди


Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакатнинг Дивония вилояти назоратини ўз зиммасига олди.

Бу Ироқ қўшинлари назорати остига ўтаётган ўнинчи вилоятдир. Мазкур тадбирга бағишлаб ўтказилган маросимда чиқиш қилган Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Муваффақ ал-Рубоий вилоят етакчиларини вазиятдан фойдаланиб, маҳаллий иқтисодни қайта тиклашга чақирди.

Дивония вилояти шиа жангариларининг таянч пунктига айлангандан сўнг ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ ва Ироқ ҳукумат кучлари бу вилоятда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўказиб, жангариларни қувиб чиқаришга муваффақ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG