Линклар

logo-print

Туркия қўшинлари яна ўндан зиёд жангарини ўлдирди


Туркия қўшинлари қўмондонлиги мамлакат жануби-шарқида ўтказилган амалиётларда ўндан зиёд курд жангариси ўлдирилганини эълон қилди.

Бу билан сўнгги беш кун давомида Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши ўтказилган амалиёт оқибатида жами 33 жангари ўлдирилди.

Сешанба куни Туркия ҳарбийлари мамлакатнинг Сирнак вилоятида ўтказилган кенг кўламли амалиётлар оқибатида 22 жангари йўқ қилинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG