Линклар

Яҳудий аскарлари хоки Исроилга қайтарилди


Ливаннинг “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати икки яҳудий аскари хокини Исроилга топширди.

Аскарлар 2006 йилда “Ҳизбаллоҳ” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳаракатлар эса Исроилнинг “Ҳизбаллоҳ”га қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлашига сабаб бўлганди. 33 кун давом этган уруш оқибатида минглаб ливанлик ва Исроилнинг 160 фуқароси нобуд бўлган эди.

Исроил ҳукумати эса ливанлик беш маҳбусни озод этди. Шунингдек, Исроил томони ўз ҳудудида ўлдирилган 200га яқин жангари хокини “Ҳизбаллоҳ” ҳаракатига қайтариб беради.
XS
SM
MD
LG