Линклар

Тожикистон Ўзбекистонни Душанбедаги портлашда айблади


Тожикистон Олий суди раиси Нусратилло Абдуллоев Ўзбекистон махсус хизматларини 2007 йилнинг июнь ойида Душанбеда юз берган портлашни уюштирганликда айблади.

Суд раисининг айташича, ҳодисадан бир ой ўтиб портлашнинг бевосита ижрочиси душанбелик Комилжон Эшонқулов қўлга олинган.

“Тергов давомида Эшонқулов Ўзбекистоннинг Денов шаҳрида Саид исмли Ўзбекистон махсус хизмати ходими билан учрашгани ва ундан вазиятни издан чиқариш учун Душанбе ҳудудида бир қатор портлашлар уюштириш тўғрисида топшириқ олгани аниқланди”,- деди Олий суд раиси.

2007 йилда Тожикистон Олий суди биноси олдида содир этилган портлашда ҳеч кимга зарар етмаган эди. Душанбе шаҳри суди 2008 йил 10 июль куни К.Эшонқуловни 22 йилга озодликдан маҳрум этганди.
XS
SM
MD
LG