Линклар

Аскарлар хоки дафн этилди


Исроилда Ливаннинг “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати томонидан қайтарилган икки яҳудий аскари хоки дафн қилинди.

Бу маросимда Исроил ҳукумати расмийлари, аскарларнинг оила аъзолари ва яқин дўстлари иштирок этди.

Аскарларнинг хоки топширилиши эвазига Исроил ҳукумати ливанлик беш маҳбусни озод этиб, ўз ҳудудида ўлдирилган 200га яқин ливанлик ва фаластинлик жангари хокини “Ҳизбаллоҳ” ҳаракатига қайтариб берди.

Исроиллик ҳарбийлар 2006 йилда “Ҳизбаллоҳ” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳаракатлар эса Исроилнинг “Ҳизбаллоҳ”га қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлашига сабаб бўлганди. 33 кун давом этган уруш оқибатида минглаб ливанлик ва Исроилнинг 160 фуқароси нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG