Линклар

Халқаро кучлар хатосини тан олди


Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларнинг билдиришича, сешанба куни Фарроҳ вилоятида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида саккиз киши нобуд бўлган.

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, жангарилар вилоятдаги қўриқчилик хизматига ҳужум қилгандан сўнг уларга ҳаводан зарба берилган. Бироқ отилган ракеталардан бири аҳоли хонадонига бориб теккан.

БМТ маълумотига кўра, жорий йил давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда тинч аҳоли вакилларидан 700га яқин киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG