Линклар

Штайнмайер Тбилисига келди


Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Грузиянинг айирмачи ҳудудларидаги вазиятни муҳокама этиш мақсадида Тбилисига сафар қилди.

Германия расмийси Батуми шаҳрида Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашиб, музокаралар ўтказади. Жума куни эса Штайнмайер Абхазия расмийлари билан учрашишни режалаштирган.

Германия расмийсининг бу учрашувлар чоғида зўравонликлардан воз кечиш, грузиялик қочқинларни Абхазияга қайтариш ва минтақага хорижий кўмак ташкилотларини жалб қилишдан иборат уч босқичли тинчлик режасини тақдим этиши кутилмоқда. Грузиядан сўнг Германия ташқи ишлар вазири Москвага йўл олади.
XS
SM
MD
LG