Линклар

logo-print

Лавров Ғарбни тўсқинлик қилишда айблади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб мамлакатларини Грузиянинг айирмачи ҳудудларидаги зиддиятни енгиллаштиришга бўлган уринишларга тўсқинлик қилишда айблади.

С.Лавровнинг айтишича, Москва Грузия ва Абхазия ўртасида ўзаро куч ишлатмаслик тўғрисидаги келишувга оид резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этган. Бироқ Ғарб мамлакатлари мазкур резолюция лойиҳасига қаршилик кўрсатган.

“Кеча ғарблик ҳамкорларимизнинг қаршилиги туфайли томонларнинг ўзаро куч ишлатмаслик тўғрисидаги келишувни имзолашига оид режамиз қабул қилинмади. Ҳамкорларимиз, шунингдек, бу ҳужжат билан бирга қочқинларни қайтаришга оид келишувнинг ҳам имзоланишини талаб қилмоқда. Ҳозирги босқичда буни амалга оширишнинг имкони йўқ”,- деди Сергей Лавров.
XS
SM
MD
LG