Линклар

Япония компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олиши мумкин


Япониянинг “Мицуи” компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олувчи қўшма корхона ташкил этиши мумкин.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг бу ҳақдаги хабарига кўра, “Мицуи” компанияси Ўзбекистон Давлат геология ва фойдали қазилмалар қўмитаси билан Ўзбекистонда уран қазиб олувчи қўшма корхона ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

“Митсуи” вакилларининг айтишича, ҳозир Ўзбекистон томони билан музокаралар давом этмоқда ҳамда мавжуд режа маъқулланса, қўшма корхона томонидан қазиб олинган уран хориж мамлакатларига ҳам сотилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG