Линклар

Мандела 90 ёшда


Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела 90 ёшга тўлди.

Нелсон Мандела узоқ йиллар давомида ЖАРда фаолияти тақиқланган Африка миллий конгрессига раҳбарлик қилган. Сиёсий фаолияти учун у умрининг 27 йилини панжара ортида ўтказишга мажбур бўлган. 1990 йилда озодликка чиққан Нелсон Мандела аппартеидга қарши курашини давом эттириб, 1994 йилда ЖАР президенти этиб сайланган.

Ҳозир Нелсон Мандела Африкада ОИТСга қарши кураш ҳаракатига етакчилик қилади.
XS
SM
MD
LG