Линклар

Абхазия Германия таклифини рад этди


Абхазия Германиянинг расмий Тбилиси ва Цхинвали ўртасидаги можарони ҳал этишга оид таклифини инкор этди.

Бу борада Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокара ўтказган айирмачи Абхазия республикаси президенти Сергей Багапшнинг таъкидлашича, Абхазия ўзаро куч ишлатмаслик тўғрисидаги келишувни имзолаши мумкин, бироқ қочқинларни қайтариш ва республика мақомига оид масалаларни муҳокама этишга тайёр эмас.

“Бу режанинг ижобий тарафлари ҳам бор, бироқ умуман олиб қараганда, биз уни қабул қила олмаймиз. Шунинг учун, фикримизча, бу режа қайта ишлаб чиқилиши керак”,- деди Абхазия ташқи ишлар вазири Сергей Шамба “Озодлик” билан суҳбатда.

Абхазияга келишдан аввал Германия ташқи ишлар вазири Грузия раҳбарияти билан музокаралар ўтказган эди. У Германия таклифини Москвада Россия расмийлари билан ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG