Линклар

logo-print

Эрон АҚШнинг режасини муҳокама қилишга тайёр


Эрон ҳукумати расмий Вашингтоннинг Теҳронда дипломатик миссия очиш режаси ва икки давлат ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама этишга тайёр.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Анқарада туркиялик ҳамкасби Али Бобожон билан ўтказган музокараларидан сўнг маълум қилди.

Куни-кеча Буюк Британиянинг “Гардиан” нашри АҚШ ҳукумати яқин келажакда 30 йиллик танаффусдан сўнг Теҳронда ўз дипломатик миссиясини очиш режасини ошкор қилишини маълум қилган эди. АҚШ Давлат департаменти бу хабарни тасдиқламади, инкор ҳам этмади.
XS
SM
MD
LG