Линклар

logo-print

Жалилий музокаралар самарасига ишонч билдирди


Эроннинг ядровий масалалар бўйича музокарачиси Сайид Жалилий расмий Теҳрон ядровий дастурига бағишлаб жаҳоннинг етакчи давлатлари билан ўтказилиши кутилаётган музокаралар самарали бўлишига умид билдирди.

20 июль куни Женевада ўтказиладиган музокараларда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари иштирок этади. Унда АҚШ давлат департаменти вакили Уильям Бёрнс ҳам илк бор иштирок этади.

Пайшанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий АҚШнинг бу музокараларда иштирок этиш режасини ижобий баҳолаганди. АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс эса бу ҳаракат жаҳон ҳамжамиятининг Эрон ядровий дастури борасида бирлашганини намойиш этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG