Линклар

ШҲТ аъзолари сонини кўпайтириши мумкин


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида ташкилотга аъзо бўлишга чеклов олиб ташланиши мумкинлиги айтилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакилига асосланиб хабар тарқатган “Ведомости” газетаси бу чеклов ШҲТнинг 25 июлда Душанбеда бўладиган учрашувида олиб ташланиши мумкинлигини билдирди.

Россия ТИВ ходимининг айтишича, таклиф бир овоздан қабул қилинса, унда томонлар бу масала бўйича тегишли механизм ишлаб чиқишга киришади.

Ҳозирги пайтда Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи сифатида иштирок этмоқда ва улар аъзо бўлишга ариза берган.

Айни пайтда ШҲТга Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG