Линклар

Тўққиз жангари ўлдирилди


Афғонистон полицияси мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда тўққиз жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, жангарилар Зобул вилоятида НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар карвонига ҳужум қилган.

Шунингдек, Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан полициянинг тўрт ходими нобуд бўлган. Айни пайтда НАТО матбуот маркази ҳам шу вилоятнинг Панжавий туманида содир этилган портлашда бир аскар ўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG