Линклар

logo-print

Обама Афғонистонга сафар қилди


АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Барак Обама Афғонистонга сафар қилди.

Обаманинг бу сафари ҳақидаги маълумот хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор қилинмаган эди.

Барак Обама Афғонистондаги зўравонликларни камайтириш учун бу мамлакатга қўшимча ёрдам кўрсатилиши лозимлигини билдирган эди. Ўтган ҳафтада эса “New York Times” нашрига интервью берган Барак Обама АҚШ ҳукумати Ироқдаги қўшинлар сонини камайтириб, Афғонистонга қўшимча 10 минг кишилик ҳарбий контингент юбориши лозимлигини айтганди.

Афғонистондан сўнг Обама Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига йўл олади.
XS
SM
MD
LG