Линклар

Суннийлар ҳукуматга қайтди


Ироқдаги сунний мусулмонлар сиёсий блоки коалиция ҳукуматига қайта қўшилди.

“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукуматда бўш қолган ўринларга мазкур сиёсий блок томонидан тавсия қилинган номзодлар парламент томонидан тасдиқлангандан сўнг бу ҳақдаги қарор қабул қилинган.

Ўтган йилнинг август ойида мазкур сиёсий блок ҳокимиятни тақсимлаш борасида шиалар билан келиша олмагандан сўнг ҳукуматдан чиқишини эълон қилган. Айни пайтда сунний мусулмонлар сиёсий блоки матбуот котиби Салим ал-Жуборий бугунги қарорни Ироқдаги сиёсий ислоҳотлар учун қилинган муҳим қадам, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG