Линклар

Ўзбек президенти япон молия вазирини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 18 июль куни Оқсаройда Япония молия вазири Фукуширо Нукагани қабул қилди.

“Ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, ўзаро муносабатларга доир масалалар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имкониятдир”,- деди И.Каримов учрашув чоғида.

Хабарларга кўра, мазкур учрашув чоғида Ўзбекистон билан Япония ўратасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Жорий ҳафтада Япониянинг “Мицуи” компанияси Ўзбекистон Давлат геология ва фойдали қазилмалар қўмитаси билан Ўзбекистонда уран қазиб олувчи қўшма корхона ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG