Линклар

logo-print

Қозоғистон Ўзбекистонни огоҳлантирди


Қозоғистон бош вазири ўринбосари Умирзоқ Шукеев Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовга Ўзбекистоннинг Қозоғистонга сув транзити бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётгани оқибатларидан огоҳлантириш билдирилган ҳукумат телеграммаси юборди.

У.Шукеев ўз телеграммасида Қирғизистондан Қозоғистон учун келаётган сув Ўзбекистон ва Тожикистон томонидан ўзлаштирилаётганини иддао қилган.

У ўзбекистонлик ҳамкасбини “Дўстиқ” каналидан сув бериш кўпайтирилмаса, Қозоғистон Қирғизистондан электр энергияси қабул қилишни тўхтатиши, натижада Қирғизистон ортиқча сув ўтказмай қўйиши оқибатида нафақат Қозоғистон, балки Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам зарар кўриши тўғрисида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG