Линклар

Чуй вилоятидаги автоҳалокатда 10 киши нобуд бўлди


Ўлганларнинг тўққиз нафари Қозоғистон ва бири Қирғизистон фуқароси экани айтилмоқда.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Иссиқкўлда дам олиб қайтаётган Қозоғистон фуқаролари кетаётган автобус Қирғистон фуқароси бошқараётган енгил машина билан тўқнашиб кетган.

Хабарларга кўра, автобусда бўлган яна 30 йўловчи тан жароҳати олган ва маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган.
XS
SM
MD
LG