Линклар

Саакашвили ўз армиясини мақтади


Президент Михаил Саакашвили АҚШ ҳарбийлари иштирокида Грузияда ўтказилган ҳарбий машғулотларни олқишлади.

Унинг таъкидича, бу машғулотлар Грузия қўшинларининг минтақада энг яхши таъминланган ва ҳарбий тайёргарликка эга эканини намойиш этган.

Грузиядаги ҳарбий машғулотларда америкалик мингга яқин аскардан ташқари Арманистон, Озарбойжон ва Украина ҳарбийлари ҳам қатнашганди.
Бу машғулотлар Россия ва Грузия ўртасидаги алоқалар совуқлашган ва айирмачи Абхазия ҳудудидаги вазият кескинлашган бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG