Линклар

Хитой ва Россия чегара можаросини ҳал этишга оид ҳужжатни имзолади


Пекинда ўтказилган музокараларда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг хитойлик ҳамкасби Янг Ечи иштирок этди.

“Ҳуқуқий нуқтаи назаридан Россия-Хитой чегараси бундан буёғига барқарорлик, очиқлик, дўстлик ва ривожланиш чегараси бўлиб қолиши учун барча имкониятлар яратилди”,- деди Сергей Лавров.

Ўзаро чегарага оид келишмовчиликлар узоқ йиллар давомида ҳал этилмай келинаётган эди. Имзоланган янги келишувга мувофиқ, Россия томони Тарабаров оролларини тўлалигича ва Катта Уссурийский оролининг ярмини Хитойга қайтариб беради.
XS
SM
MD
LG