Линклар

Жорж Буш Косово раҳбарларини қабул қилади


АҚШ президенти Жорж Буш Оқ уйда Косово президенти Фатмир Сейдиу ва бош вазир Ҳошим Тачини қабул қилади.

Хабарларга кўра, бу учрашувда Косоводаги вазият, у ердаги демократик жараёнлар ва бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилади.

Косово ўз мустақиллигини жорий йилнинг февраль ойида эълон қилган эди. Шу пайтгача қирққа яқин давлат, жумладан, ЕИнинг бир қатор мамлакатлари Косово мустақиллигини тан олган. Бироқ Россия томонидан қўллаб-қувватланган Сербия Косово мустақиллигига қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG