Линклар

Ҳукумат кучлари жангарилар билан тўқнашди


Покистоннинг Балужистон вилоятида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Покистон расмийлари хабарига кўра, бу тўқнашувлар оқибатида хавфсизлик кучларининг олти аскари ва 30га яқин жангари нобуд бўлган, яна 30 жангари асир олинган.

Маълум бўлишича, ҳарбийлар амалиёти чоғида катта миқдорда қурол-яроғ мусодора қилиниб, жангариларнинг иккита машғулот базаси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG