Линклар

Барак Обама Бағдодга сафар қилди


Хабарларга кўра, Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод бу ерда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашган. Шунингдек, Барак Обама АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэус билан учрашишни режалаштирган.

Барак Обама ноябрь ойида АҚШда ўтказилажак президент сайловида ғалаба қозонгудек бўлса, АҚШ аскарларини 16 ой ичида Ироқдан ўз ватанига қайтариш режасини кўриб чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG