Линклар

Райс Эронни огоҳлантирди


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс расмий Теҳрон яқин келажакда ўз ядровий дастуридан воз кечмаса, бу давлатга қарши қўшимча сакциялар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Абу-Дабига сафар олдидан гапирган К.Райснинг таъкидича, келаси икки ҳафта давомида Эрон ҳукумати жаҳоннинг етакчи давлатларидан тушган талабларга жиддий жавоб қайтариши лозим.

Хабарларга кўра, Абу-Дабида К.Райс Эрон ядровий дастурига бағишлаб якшанба куни Женевада ўтказилган музокараларда иштирок этган АҚШ вакили Уильям Бёрнс билан учрашади.

АҚШ ҳукумати расмийси илк бор Эрон ядровий дастурига оид етакчи давлатлар вакилларининг учрашувида иштирок этган эди.
XS
SM
MD
LG