Линклар

logo-print

Покистон Эрон билан жангариларга қарши режа тузмоқда


Покистон Эрон ҳукумати билан биргаликда ўз ҳудудларидан Ироққа ўтишга уринаётган жангарилар оқимини тўхтатишга оид режа устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Покистон ҳукумати вакили Раҳмон Малик Исломободда Эрон расмийлари билан ўтказилган музокаралардан сўнг билдирди.

Унинг айтишича, ҳозир иккала томон ҳам жангариларнинг чегарадан ўтиши муаммосини бартараф этиш юзасидан қўшма стратегия ишлаб чиқмоқда.

Шунингдек, Раҳмон Малик музокараларда томонлар Покистондаги мазҳаблараро зиддиятларни бартараф этиш мақсадида уламолар қўмитасини тузишга келишиб олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG