Линклар

Генерал Эроннинг Европага таҳдидига ишонади


АҚШнинг ракета мудофааси тизими раҳбари генерал-лейтенант Генри Оберинг Эрон Европанинг аксар мамлакатларига баллистик ракета ҳужуми уюштириш имкониятига эга эканини таъкидлади.

“Ҳозир Эронда Европанинг аксар давлатларини ракета билан уриш имконияти бор”,- деди немис матбуотига интервью берган генерал.

Унинг айтишича, Эрон ҳукумати шу пайтгача бундай қобилиятларини ошкор қилмаган, холос.

Генри Оберинг Пентагоннинг Чехия ва Польша ҳудудларидаги ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш билан шуғулланувчи Ракета мудофааси агентлигига раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG