Линклар

logo-print

Ҳазарлар Карзай истеъфосини талаб қилмоқда


Афғонистондаги этник ҳазарлар мамлакат президенти Ҳомид Карзай истеъфосини талаб қилиб, Кобулда 10 минг кишилик норозилик намойиши ўтказди.

Ҳазарлар ўз қабиладошларининг кўчманчи пуштунлар томонидан ўлдирилиши учун масъулиятни Ҳомид Карзай зиммасига юклади.

Хабарларга кўра, намойиш иштирокчилари полиция ходимларини таъқиб қилган, бироқ ҳукумат кучлари уларни тинчлантиришга муваффақ бўлган.

Этник ҳазарлар таъкидича, яқинда пуштун қабилалари Майдон-Вардақ вилоятидаги қишлоқлардан бирига ҳужум қилиб, ўндан зиён кишини ўлдириб кетган. Бироқ кўчмачи пуштунлар ўзлари ҳазарлар қурбони бўлганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG