Линклар

Кейинги йили Ироқда инглиз аскарлари сони қисқаради


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун 2009 йил давомида Ироқдаги британиялик ҳарбийлардан бир қисми ўз ватанига қайтарилишини маълум қилди.

Ҳозир Ироқда Британиянинг 4100 ҳарбийси хизмат қилмоқда. Британия парламенти депутатлари билан учрашган Г.Браун инглиз ҳарбийларининг бир қисми 2009 йилда Ироқ миллий армияси ва полиция ходимларининг ҳарбий тайёргарлигини оширгандан сўнг ўз ватанига қайтишини билдирди. Аниқ рақамларга тўхталмаган Г.Браун Британиянинг Ироқдаги қўшинларини 2009 йил бошида катта ўзгаришлар кутаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG