Линклар

logo-print

Обама асосий эътиборни Афғонистонга қаратади


Иорданияга сафар қилган АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Барак Обама Афғонистон терроризмга қарши кураш фронти марказидаги давлат эканини айтиб, бу давлатга қўшимча ҳарбий куч юборилиши лозимлигини яна бир бор такрорлади.

“11 сентябрь хуружлари ўша ерда режалаштирилган эди. Бугунги кунда эса Афғонистонда ва Покистонга яқин чегара ҳудудларда “Ал-Қоида” ва “Толибон” ҳаракатлари куч тўплаб, АҚШга қарши янги хуружларни режалаштириб, Афғонистон ва Покистон халқлари хавфсизлигига таҳдид қилмоқда”,- деди Барак Обама.

Бундан аввалроқ Барак Обама Ироқнинг Рамади шаҳрида мамлакатдаги исёнчиларга қарши курашаётган маҳаллий қабилалар етакчилари билан учрашди. Бу қабилалар 2007 йилда ҳукумат тарафига ўтиб, мамлакатдаги “Ал-Қоида” жангариларига қарши уруш эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG