Линклар

Караджич Гаага трибуналига топширилади


Босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Радован Караджич Гаагадаги халқаро трибуналга топширилади.

Бу ҳақда Белграддаги уруш жиноятлари бўйича суд прокурори Владимир Вукчевич эълон қилди.

Р.Караджич душанба куни Сербия хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида Белградда ҳибсга олинган эди. 1992-1995 йилларда Босниядаги уруш даврида серблар етакчиси бўлган Караджич 43 ой давомида Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганликда ва 1995 йилда Сребреницада 8 мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланаётир.

АҚШ, ЕИ, НАТО ва БМТ Радован Караджичнинг ҳибсга олинишини олқишлади.

Оқ уй маъмуриятининг таъкидича, Р.Караджичнинг ҳибсга олиниши Сербия ҳукуматини собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича тузилган Халқаро жиноий трибунал билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёр эканини намойиш этган. Босниялик мусулмонлар ҳам Караджичнинг ҳибсга олинишини олқишлади.
XS
SM
MD
LG