Линклар

logo-print

АҚШ Қозоғистонни демократик ислоҳотларга чақирди


АҚШ Қозоғистон ҳукуматини жорий йил якунигача ва 2010 йилда ЕХҲТга раислик қилишдан аввал мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказилаётганини намойиш этишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари вазияти борасида танқид қилинишига қарамай, Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

АҚШ Хелсинки комиссияси йиғилишида чиқиш қилган давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги демократия аҳволини яхшилаш борасида иш режаси тузиб, 2008 йил якунигача бу режага содиқ қолажагини намойиш этиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG