Линклар

Райс шимолий кореялик ҳамкасби билан учрашди


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Сингапурда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Пак Уи Чун билан учрашди.

Хабарларга кўра, бу учрашувда Шимолий Корея ядровий дастурига оид музокараларда иштирок этган Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Россия вакиллари ҳам қатнашган.

Хитой ташқи ишлар вазири Янг Еичининг айтишича, Сингапурдаги бу учрашув давлатларнинг Шимолий Кореяни қуролсизлантириш жараёнини давом эттириш иштиёқини намойиш этган.
XS
SM
MD
LG