Линклар

logo-print

Судан президенти Умар ал-Башир Дарфур минтақасига сафар қилди


Ўтган ҳафтада Халқаро жиноят ишлари суди Умар ал-Баширни Дарфурда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаган эди. Халқаро суд прокурорлари Умар ал-Баширни ҳибсга олиш учун ордер берилишини талаб қилиб келмоқда.

БМТ маълумотига кўра, сўнгги беш йил давомида Дарфурда рўй берган зўравонликларда 300 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.

Дарфур пойтахтида чиқиш қилган Умар ал-Башир ўзига қўйилган барча айбловларни инкор этиб, Судан ҳукумати бу минтақада тинчлик ўрнатилишидан манфаатдор эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG