Линклар

logo-print

Обама Исроил билан дўстона алоқаларни сақлаб қолмоқчи


Сенатор Барак Обама АҚШ президенти этиб сайлангудек бўлса, Исроил билан дўстона алоқаларни сақлаб қолишга ваъда берди.

Исроил президенти Шимон Перес билан ўтказилган учрашувдан сўнг Б.Обама: “АҚШ ва Исроил алоқалари алоҳида аҳамиятга эга экани, Исроил хавфсизлигини ҳимоя қилишга содиқ қолишимни изҳор қилиш учун бу ерга сафар қилдим. АҚШ сенатори ёки президент лавозимида ҳам минтақада тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшишга умид қиламан”,- деди.

Б.Обама Қуддусда Иккинчи жаҳон уруши давридаги Холокост қурбонлари хотирасига яратилган мажмуани зиёрат қилди. Шунингдек, у Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Барак Обама сафарини Европа бўйлаб давом эттиради.
XS
SM
MD
LG