Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:35

Нарх-наво халқни чарчатяпти


Ўзбекистонда кейинги ойларда озиқ-овқат нархининг кескин ошиб кетиши кузатилаётир. Айрим вилоятларда нон ва ёғ сингари энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги ҳам юзага келган.

Ўзбекистон раҳбарияти бу йил мамлакатда 6 миллион 175 минг тоннадан зиёд ғалла етиштирилганини эълон қилган бир пайтда аҳоли ун ва ун маҳсулотлари тақчиллигидан азият чекаётир.

“Етиштирилган ғалламиз ўзимизга етадиган миқдорда экан, ҳайронман, ўзимизнинг буғдой қаёққа кетди?! Дўконда ун йўқ. Ёғ масаласида ҳам аҳвол шу”,- дейди оддий фуқаролардан бири.

Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида яшовчи нафақахўр Болтабой Бобожонов сўзларига кўра, озиқ-овқат нархи ошиши давом этса, аҳоли мушкул вазиятларга тушиб қолиши мумкин.

“Халқнинг яшаш шароити жуда оғир. Айниқса, биз нафақахўрлар девона бўлдик. Тирикчилик қилиш жуда оғир. 1 кг гуруч 1500 сўм, 1 кг ëғ 2700 сўм. Буғдой 1200 сўм. Бу қанақа замон бўлди!? Келажак нима бўлади!?”- дейди қария.

Самарқандлик Комилжон Ашуров ҳам Хоразмдаги аҳвол Самарқандда ҳам кузатилаётганини билдирди.

“Мол гўшти 6500 сўм, шакар 1400 сўм бўлди. Гўштни қурби етиб олиб ейдиганлар ҳам бор. Кўпчилик агар ўз қозонида ҳафтада бир марта гўшт кўрса, шунга ҳам қувонади. Бир ойда бир марта қозони гўшт кўрмайдиган оилалар ҳам бор”,- деди К.Ашуров.

Қашқадарёда ҳам аҳвол қувонарли эмас.

“Биз рекорд даражада буғдой ҳосилини олдик. Ўзбекистонда “Жасорат”, “Ғалаба” деганга ўхшаган медалларни тарқатиб ташлади. Натижа қандай? Дўконда 1 кг ун йўқ. Отлиққа ҳам йўқ. Ўзи умуман уннинг таги йўқ. Гуруч 2000-2500 атрофида. Нархлар ошиб кетди. Халқнинг 99 фоизи ночор ҳолатга келиб қолган”,- дейди қаршилик Нодир Аҳатов.
XS
SM
MD
LG