Линклар

logo-print

Караджичнинг шикоят аризаси тақдири номаълум


Радован Караджичнинг Белграддаги суд қарори юзасидан шикоят аризасини топширгани аниқ бўлмай қолди.

Куни-кеча Р.Караджичнинг адвокати Светозар Вуячич ўз мижозининг экстрадицияси жараёнини кечиктириш мақсадида шикоят аризасини жума куни кечки соат саккизларга яқин топширишини маълум қилган эди. Бу вазиятда суд қарори ижросини уч кунга кечиктириш мумкин бўлади.

Жорий ҳафта бошида Сербиянинг уруш жиноятлари бўйича суди душанба куни ҳибсга олинган Р.Караджич яқин келажакда Гаагадаги халқаро трибуналга топширилишини маълум қилган эди.

Босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Р.Караджич инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG